UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Расман. Жорж Камбосос иштирокидаги чемпионлик жанги эълон қилинди 0 19:55Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 19:34Аҳлиддин Мирзадавлатовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди 0 19:14Яхши янгилик: Муроджон Аҳмадалиев — Наоя Иноуэ жанги бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди 0 19:12ФИДЕ рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов бу сафар ҳам олтинчи ўринда қолди 0 18:51Магомед Курбанов WBA рейтингида Исроил Мадримовдан юқорида турибди 0 18:25"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди 0 18:02"Илия "стойка"да Махачевни ҳам, Оливейрани ҳам тинчитади" - мураббий 0 17:41WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:20Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди 0 16:58Канело ўзини мағлуб этишини айтган кубалик боксчига жавоб қайтарди 0 16:37WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой пастлади, Холматов кўтарилди, яна бир боксчимиз рейтингга кирди 0 16:22Дзюдочиларимиз Dushanbe Grand Slam 2025 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:16PFL World Tournament 4 турнири жангчилари тарозидан ўтишди 0 15:55Саудия клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди 0

06 июн 13:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўлқин Қиличев ҳам АҚШда ФОТО

Хабарингиз бор, 8 июнь куни (Тошкентда 9 июнь жангида) профессионал боксчимиз Исроил Мадримов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жангда боксчимизга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилади. Ушбу муҳим жангда боксчимизни олдида бўлиш учун Исроилнинг шаҳсий мураббийи Тўлқин Қиличев ҳам АҚШга етиб борган. "Madison Square Garden"да ўтказиладиган жангда у ўз шогирдига керакли кўрсатмаларни бериб боради. 

"Ха, мен ҳам яқин дўстларим билан Исроилни қўллаб-қувватлашга етиб келдим. Жангни шунчаки уйда ўтириб томоша қила олмасдим. Исроилнинг ўзи ҳам келишимни кутаётганди. "Madison Square Garden"да  жанг олиб бориш боксчига масъулият юклайди. Яқин инсонларнинг ёнида бўлиши боксчи учун катта руҳий ёрдам бўлади. 

Рақиб жуда жиддий. Тажрибали, камдан-кам нокдаун ва нокаутга учраган боксчидир. 

Исроилни қўллаб-қувватланг. Насиб қилса, у рақибини мағлуб этади юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз", - деди Тўлқин Қиличев olamsport.com муҳбири билан суҳбатда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 июн 18:35:28
Шерали Рахманов
омад.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг