UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

05 июл 13:55
Янгиликлар

Шахмат

“Тошкент ёзи-2016”да ғолиб ва совриндорлар маълум

Пойтахтимизда шахмат бўйича “Тошкент ёзи-2016” очиқ турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси мезбонлик қилган мусобақа ҳозиргина ўз якунига етди. Швейцарча тизимда ўтказилиб, 9та турдан иборат бўлган мусобақада мамлакатимиз шахматчиларидан ташқари АҚШ ва Россиядан келган спортчилар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришди.


Халқаро очиқ турнир икки гуруҳда ташкил этилди. “А” гуруҳида халқаро рейтингга эга бўлган 48 нафар шахматчи қатнашди. Мусобақа якунига кўра, 7,5 очко жамғарган хоразмлик Мақсад Сафаев ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни 7 очко билан россиялик Руслан Салаев эгаллаган бўлса, кучли учликка айнан шунча очко жамғарган сурхондарёлик Иномжон Шоймуродов якун ясади.

Рейтинги нисбатан паст бўлган шахматчилар “В” гуруҳида дона суришди. Жами 101 нафар иштирокчи жам бўлган ушбу гуруҳда 8 очко билан Тошкент вилояти вакили Мамаражаб Мамарасулов зафар қучди. Иккинчи ўринни пойтахт вилояти спортчиси Сирожиддин Махаматов 7,5 очко билан банд этди. Пойтахтлик Камронбек Қорабоев эса 7 очко билан учинчи ўринни эгаллади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг