UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0

16 апр 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентдаги Осиё чемпионатида Олимпиада чемпионлари ҳам иштирок этадилар

Осиё бокс конфедерацияси томонидан маълум қилинишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида 29 та мамлакатдан 200 дан ортиқ спортчи иштирок этади.


30 апрель - 7 май кунлари Тошкент мезбонлик қиладиган бокс бўйича қитъа чемпионатида Рио Олимпиадаси қаҳрамони бўлган ўзбек боксчилари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Маълум бўлишича, турнирда Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Муроджон Аҳмадалиев каби спортчиларимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар. 

Мусобақада 10 та вазн тоифасида жанглар ташкил қилинади. Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Жанубий Корея, Моғулистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари турнирда тўлиқ таркиб билан иштирок этадилар. 

Чемпионатда шунингдек Рио-2016 да медаллар қўлга киритган Василий Левит (Қозоғистон), Доржинамбу Отгондалай (Моғулистон) каби спортчилар ҳам қатнашадилар. 

2015 йилги Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида совриндор бўлган 12 нафар осиёлик боксчидан 7 нафари ушбу турнирда қатнашиши кутилмоқда. 


Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати шу йили Гамбургда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам бажаради. Дунё биринчилигида Осиё номидан 60 нафар боксчи қатнашиши кутилмоқда. Бу дегани ҳар бир вазн тоифасидан 6 нафар осиёлик боксчи жаҳон чемпионатида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент бокс бўйича қитъа чемпионатига учиинчи маротаба мезбонлик қилмоқда. Бунгача пойтахтимиз 1995, 1999 йилларда мазкур турнирни қабул қилганди.


Манба: Осиё бокс конфедерацияси расмий сайти. 

Инглиз тилидан Азиз Тўхтамуродов таржима қилди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 апр 17:44:29
Alixon
Barcha bokischilarimizga omad!!! Yahshi ham yakka kurashdan sportchilarimiz uyaltirmayapdi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг