13 янв 11:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайлдер - Фьюри реванш жанги АҚШда ўтказилади
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер ҳамда собиқ чемпион британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги АҚШда бўлиб ўтади.
Бу маълумотни Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен ESPN телеканалига берган интервьюсида тасдиқлади.
“Айни пайтда биз ушбу жангни ташкил қилиш бўйича иш олиб боряпмиз. Жуда кўпчилик реванш жангининг ўтказилиш тарафдори бўляпти. Жуда катта эҳтимол билан жанг АҚШда ўтказилади. Боиси, Америкада пул кўп. Энг мақбул вариант бу - Лас-Вегас!
Биласизми, Тайсон биринчи жангнинг ҳакамлигидан ҳайрон бўлганди. Айнан ҳакамлик масаласида биз ҳам ҳавотирдамиз. Реванш жанги учун холис ҳакамларни тайинлашларини сўраймиз. Калифорнияга қайтмаймиз. Реванш жанги июнь ойигача ўтказилади”, - деди Уоррен.
Ҳавола :
Фикрлар