UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

17 май 19:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер ва Бризил иштирокида сўнгги матбуот анжумани ўтказилди

АҚШнинг Бруклин шаҳарчасида эртанги бокс оқшоми олдидан сўнгги матбуот анжумани ташкил этилди.

Хабарингиз бор, 18 май (Тошкентда 19 май тонги) куни ўтказиладиган бокс кечасининг марказий жанги супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер ҳамда расмий даъвогар Доминик Бризил ўртасида бўлиб ўтади. 

"Менга қарши рингга чиқадиган боксчиларнинг бари энг яхши спорт формасида экани, мени мағлуб этишларини айтишади. Лекин якунда бу режалар амалга ошмай қолаверади. Бу сафар ҳам шундай бўлиши керак. Доминик мендан жанг сўради ва мен унинг истагини амалга оширдим. Энди мендан хафа бўлмасин. 18 май оқшоми мен учун қувончли, Бризилга жуда ҳам қайғули бўлади", - деди Уайлдер.

"Мен жангга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрдим. Вержил Хантер ёрдамида режа асосидаги кучли машғулотларни ўтказдик. Жисмонан ва руҳан ўзимни кучли ҳис қиляпман. WBС камарини қўлга киритиш бу менинг олий мақсадим. Уайлдер қандай жангга рози бўлиб қолганини ҳалигача тушунмаяпти. У шанба куни фаолиятидаги энг қийин жангини ўтказади. Мен Деонтейни чунонам дўппослайман, бунинг натижасида у қўлқопларини бошқа кийишга ўзида журъат топа олмайди", - деди Бризил.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 май 21:50:34
Umed umed
Wilder hadan tashqari kuchli
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг