11 ноя 09:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уч боксчимиз ҳам Питер турнири ярим финалида, камида 3 та бронза нақд!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россиянинг шимолий пойтахти саналмиш Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирда муваффақиятли тарзда иштирок этишяпти.
Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигидаги уч нафар чарм қўлқоп устамиз - Исроил Мадримов (-75 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) ҳамда Шунқор Абдурасулов (-60 кг) саралаш жангларини ғалаба билан якунлаб, ярим финалга йўл олишди.
Исроил ва Санжар ўз иштирокларини чорак финалдан бошлашган
бўлса, Шунқор ярим финалгача иккита жангда зафар қучди. Бугун уччала чарм
қўлқоп устамиз ҳам ярим финал жангларида россиялик боксчиларги қарши рингга
кўтарилишади.
Исроилнинг чорак финал жангидаги сурати
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар