01 апр 17:46
Янгиликлар
Уч нафар ўзбек боксчиси Бокудаги халқаро турнир ғолибига айланди
Бугун ўтказилган финал жангларида уч нафар боксчимиз ғалаба қозонди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлишди.
Бугунги жангларда қайд этилган натижалар:
-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов - Шалкар Айхинбай (Қозоғистон) 2:3
-60 кг: Шукуржон Раҳимов - Муҳаммад Ҳамут (Марокаш) 0:5
-69 кг: Иқболжон Холдоров - Мавлон Оскенбек (Қозоғистон) 5:0
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов - Раҳил Маммадали (Озарбайжон) 5:0
+91 кг: Обиджон Тоҳиров - Данила Семенов (Қозоғистон) 5:0
Шу тариқа, уч нафар боксчимиз - Иқболжон Холдоров, Мадияр Саидраҳимов ва Обиджон Тоҳиров мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Нодиржон Мирзааҳмедов ва Шукуржон Раҳимов кумуш медалга эга чиққан бўлса, Жасурбек Латипов, Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Хуршид Абдуллаев юртимизга бронза медали билан қайтиб келадиган бўлишди.
Фикрлар