11 июн 12:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC жангчиси Марк Хант Деррик Льюисни нокаутга учратди
Аралаш қоидалар бўйича янги зеландиялик жангчи Марк Хант мухлисларини ажойиб ғалаба билан хушнуд этди.
У UFC Fight Nights 110 турнири доирасида америкалик Деррик Льюисни мағлубиятга учратди. Беш раундга мўлжалланган жанг муддатидан бироз аввал якунланди.
Тўртинчи раунднинг 3 дақиқаси 51 сонияси ортда қолган бир пайтда рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Маркнинг кучли зарбаларидан сўнг Льюис ҳимоялана ҳам олмай қолди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар