UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Бокс. Козимбек Мардонов "Президент кубоги"да ғалабага эришди 0 22:09"Президент кубоги". Акмалбек Қосимов ғалаба билан бошлади 0 21:39Қиличбозлик. Мексикалик ва россиялик легионерлар, ўзимизнинг қоракўзлар бугун қандай натижа кўрсатишди? 1 21:04"Манчестер Юнайтед" ўртоқлик ўйинида "Лидс"ни мағлуб этди 0 20:41"Ўзбекистон" спорт мажмуаси Осиё чемпионати учун тайёр! 0 20:19Академияда ўтказилаётган “Тошкент ёзи” турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:50Ольга Забелинская бу сафар Швейцарияда шоҳсупага кўтарилди 0 19:34Эктор Купер ЖЧ-2022 қуръасидан сўнг қандай фикрда? 0 19:02"Президент кубоги". Ражаббой ҳиндистонлик рақибига қарши жанг қилди 2 18:52Боксчимиз "Президент кубоги"да ютқазиб қўйди 0 18:28President Cup. Миразиз Мирзаҳалиловнинг иккинчи жангини томоша қилинг ВИДЕО 0 18:02Қиличбозлик. Паола ва бошқа қизларимиз ЖЧни муваффақиятли бошлашди 0 17:52Суперлига. 14-тур бошланиш вақтлари 0 17:30"Президент кубоги". Мирзаҳалилов тожикистонлик рақибга қарши жанг қилди 1 17:06Шерзод Тошматов Осиё таэквондо кенгаши президенти билан учрашди 0

25 мар 16:19
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида

Бугун украиналик афсонавий боксчи Владимир Кличко ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан чарм қўлқоп устаси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Супероғир вазн тоифаси боксчиси Владимир Кличко1976 йилнинг 25 март санасида Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида туғилган. Владимир Кличко боксчи эришиши мумкин бўлган барча совринлар соҳиби бўлган. У кўп бор WBA, IBO, IBF, WBO камарларига эга чиққан. Шунингдек, 1996 йилда Атланта мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида ҳам барча рақибларни мағлуб этиб, чемпионликка эришган.

Кличко украиналик бўлишга қарамай, Қозоғистонда туғилган. Гап шундаки, Кличконинг отаси ҳарбий бўлган, шу боисдан Кличконинг туғилиш арафасида унинг оиласи Семипалатинск шаҳрида бўлган. Бир неча йиллардан сўнг Кличколар оиласи Украинага қайтиб келади. Кличко 14 ёшида бокс билан жиддий шуғулланишни бошлаган. У боксдан ташқари таълим билан ҳам астойдил шуғулланган. Чунки 2001 йилда Украина миллий университетида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида диссертация ёқлайди.

Владимир ҳаваскор боксдан бошлаб, жангларда омадли иштирок этиб келган. Чунки, у бир неча бор Украина, Россия, Италия, Германияда ташкил этилган нуфузли турнирларда ғолиб бўлган. Унинг ҳаваскор боксдаги энг муҳим ғалабаси Олимпиада чемпионлигидир. Кличконинг Олимпиадага бориши тарихи ҳам қизиқ бўлган. Негаки, у дастлаб мусобақадда қатнашувчилар рўйхатида бўлмаган, унинг ўрнида акаси Виталий Кличко бўлган. Аммо, акасини дисквалификация қилишгандан сўнг кичик-Кличко акасининг ўрнига Атлантага боради ва барчанинг ишончини оқлаб, Украинага чемпион сифатида қайтади. 

Олимпиададаги муваффақиятан сўнг, Кличко профессионал боксга ўтишга қарор қилади. Кличко профессионал боксда жами 69 бор рингга кўтарилган ва уларнинг 64 тасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 54 тасида рақиблари жангнинг охирига қадар туриб беролмаган. Кличко фаолияти давомида беш бор мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлган. Кличкога бир неча рекордлар ҳам тегишлидир. Мисол учун, энг кўп титул жангда ғалаба қозонган (25 та жангнинг 23 тасида), шунингдек энг узоқ вақт давомида чемпионлик камарини ўзида ушлаб турган (4382 кун). Кличко доим рақиб танлашга қаттиқ эътибор берган, чунки у доим вазн тоифасининг энг кучлилари билан жанг қилган. 


Кличконинг профессионал боксдаги энг қизиқарли жангларини ёдга оламиз.

Владимир Кличко- Руслан Чагаев

2009 йилнинг 20 июнида Кличко амалдаги WBA камари соҳиби Руслан Чагаевга қарши рингга чиқади. Украиналик боксчи жангнинг дастлабки сонияларидаёқ устунликни ўз томонига оғдиришга уринади, Чагаев эса қарши ҳужум тактикасидан фойдаланади. Лекин, Кличконинг кучли жеблари Чагаевни мувозанатдан чиқаришни бошлайди. Иккинчи раундда Кличко Чагаевни нокдаунга туширади. Кличко жанг давомида тўлиқ устунликка эришади, ўн биринчи раунд бошланиши арафасида Чагаев секундантлари жангни давом этирмасликка қарор қилишади. Ҳамюртимиз профессионал фаолиятидаги дастлабки мағлубиятни айнан Кличкодан қабул қилади.


Владимир Кличко - Александр Поветкин

2013 йилнинг 5 октябрида Москва шаҳрида узоқ вақт давомида орзиқиб кутилган жанг бўлади. Шу куни оғир вазн тоифасида ҳаваскор боксда Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган икки боксчи ўртасида жанг ташкиллаштиради (Эслатиб ўтамиз, Кличко 1996 йилда, Поветкин эса 2004 йилда Олимпиада чемпиони бўлган). Ғолиб боксчи WBA, IBO, IBF, WBO камарларига эга чиқиши керак эди. Бу жанг ўн йилликнинг энг зўр жанги бўлиши керак эди, лекин жанг кутилгандек бўлмади. Сабаби, жангнинг биринчи раундидан то охирги раундигача  тўлиқ украиналик боксчининг устунлигида ўтди. Жанг давомида Поветкин ҳужум қилишга ҳаракат қилди, лекин унинг ҳаракатларини Кличко ўқий олди. Кличконинг чап қўл жеб зарбалари аниқ ва кучли тегарди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Барча ҳакамлар бир овоздан 119:104 ҳисобида Кличконинг ютуғини эълон қилишди. Шу тариқа, Кличко ўн бешинчи бор камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жангдан эса ўзи учун рекорд миқдоридаги 17,4 миллион доллар гонарар олди.


Владимир Кличко — Тайсон Фьюри

2015 йилнинг 28 ноябрида WBA, IBO, IBF, WBO камари соҳиби Владимир Кличко асосий даъвогар Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқади. Жанг жуда ҳам қизиқ кечган деб бўлмайди. Жанг аввалида Фьюри устунликни тўлиқ Кличкога топшириб, ўзи «иккинчи рақам» остида ҳаракат қилади. Кличко доимги жанг усули - чап қўл жеб билан узоқроқ масофада жанг қилишга ҳаракат қилади, лекин жанг давомида аниқ бўладики, бу қарор хато бўлиб чиқади. Жанг ўрталарига келиб, Фьюри устунликни ўз қўлига ола бошлади, унинг зарбалари аниқлашди. Жанг давомида ҳар икки боксчи ҳам кўп зарба беришмаган. 9-раундда Фьюрининг чап қўл зарбаси аниқ тегади, кейин апперкод зарбасини ҳам йўллайди. Жангнинг 11-раундида Фьюри рақиб бошининг орқа қисмига зарба беради ва ҳакамлар томонидан очко олиб ташланади. Мағлубиятга яқинлигини сезган Кличко ҳал қилувчи раундда бор кучи билан ҳужум қилишга ҳаракат қилади. Лекин, энди кеч бўлганди. Ҳакамлар бир овоздан 115—112, 115—112, 116—111 ҳисобида Фьюри ғалабасини эълон қилади.


Энтони Жошуа — Владимир Кличко

2017 йилнинг 29 апрел куни. "Уэмбли" стадиони. Яна бир узоқ кутилган жанг. WBA, IBO, WBO камари соҳиби Энтони Жошуа Кличкога қарши рингга чиқди. Кличко узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтган бўлсада, унинг жисмоний ҳолати деярли идеал эди. Жангнинг дастлабки қисмида Кличко ёш рақибига нисбатан рингда фаолроқ ҳаракат қилган. 5-раундда Кличко рақибини бир неча бор қийин ҳолатга солиб қўяди, олтинчи раундда эса рақибини нокдаун қилишга ҳам эришганди. 7-8 раундларда икки боксчи ҳам эҳтиёткорона жанг кўрсатишади. Жанг якунланиб бораётганди, жангда кичик устунлик билан Кличко ғалабага яқин эди. Лекин, 11-раундга келганда Жошуа омадини ҳужумдан қидира бошлади. Кутилмаганда Кличко Жошуанинг кучли зарбасини қўйиб юборади. Жангнинг 11-раундига келганда ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлади. Шу тариқа, Жошуа ўзининг камарларини ҳимоя қилишга эришади. Бу жанг кўплаб бокс ташкилотлари томонидан йил жанги деб эътироф этилган.


2017 йилнинг 3 август санасида Кличко фаолиятини якунлаганини эълон қилади.

Кличко бокс тарихидаги энг кучли боксчилар орасида ўн бешинчи ўрни эгаллаган. Европанинг энг яхши боксчиси.

Эришган ютуқлари:

Ҳаваскор боксда

1993 йил ёшлар ўртасида Европа чемпиони

1994 йил ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати вице-чемпиони

1995 йил ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони

1995 йил Европа вице-чемпиони

1996 йил Олимпиада чемпиони


Профессионал боксда

2000-2003 IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони

2006-2015 IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони

2006-2015 IBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони

2008-2015 WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони

2009-2015 The Ring йўналиши  бўйича жаҳон чемпиони

2011-2015 WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони


Википедия маълумотлари асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг