UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Глендейлдаги проф бокс оқшоми иштирокчилари тарозига чиқишди 0 17:06"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи 0 16:45Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерацияси раислигига қайта сайланди 0 16:24Нигина Абдураимова Словения турнирида 1/2 финалга чиқди 0 16:03Нурсултон Рўзибоев Дюмадан кейин Маҳмуд Мурадов учун реванш олмоқчи 0 15:42Антуан Гризманн қайтди 0 15:21Конор Макгрегор овқатланиш рационини кўрсатди + ФОТО 0 15:00Сен-Пьер: "Хабибни мағлуб эта олган бўлардим" 0 14:39"Буюк ипак йўли" турнирининг энг яхши боксчиси аниқланди 0 14:18«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи 0 13:57Нурсултон Шавкат Раҳмонов ва Хамзат Чимаев билан жанг қиладими? Рўзибоевнинг ўзи жавоб берди 0 13:36Катя Александрова Miami Open финалига чиқа олмади 0 13:15"Шон битта зарба билан Мерабни таслим этади" - мураббий 0 12:53Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 12:31Цзю Спенс билан жанг қилиш учун камаридан воз кечишга тайёр 0

21 дек 12:30
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти бўлганидан сўнг нима ишлар қилгани эслаб ўтилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси сентябр ойида катта ислоҳотлар сари қадам ташлади.

Ойнинг 12-санасида Тошкентда бўлиб ўтган Федерациянинг ҳисобот-сайлов конференциясида Умид Аҳмаджонов делегатлар томонидан президент этиб сайланди.

Конференцияда, шунингдек, федерациянинг бошқа раҳбарлик органларига ҳам сайлов бўлиб ўтди. Умид Аҳмаджонов ЎФФ Конференцияси тугаши билан ўз ваколатини бажаришга киришди. Ислоҳотларни амалга ошириш гуруҳи ишни бошлаш учун қулай нуқта – устувор масалаларни аниқлаб олиб, футболни ривожлантириш мақсадида ана шу нуқтадан янги манзил сари йўлга тушди.

“Ишончингиз учун миннатдорчилик билдираман. Худо хоҳласа кейинги халқаро мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида биргаликда, маслаҳатлашган ҳолда, ўзбек футболини кўтаришга ваъда бераман. Бундан буён муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва халқимизни хурсанд қилиб, футболимизни биргаликда кўтарамиз деган умиддаман”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимиз футболини янада кўтариш учун ўз олдига устувор вазифаларни белгилаб олди. Федерациянинг янги жамоаси 12 сентябрьдан буён ана шу вазифалар устида кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. Конференциядан 2 кун ўтиб федерациясининг янги раҳбарияти дастлабки баёнот билан чиқди. Унда болалар-ўсмирлар ва оммавий футболни янада ривожлантириш, миллий терма жамоаларнинг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати савиясини кўтариш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, халқ ва ишқибозлар билан мулоқот кўприкларини янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ҳақида эълон қилди.

Федерация президентининг ишга киришиши билан эьтибор қаратган муҳим масалалардан бири бу ЎФФ фаолиятининг максимал очиқлигини таьминлаш бўлди. Бу борада федерация халқаро тажрибага эьтибор бериши зарур эди. Умуман олганда, ЎФФ бу борада асосан ФИФА, ОФК, УЕФА ва бошқа конфедерациялар, ҳудудий федерациялар, миллий федерациялар билан ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини кучайтириш, муваффақиятли синовдан ўтган халқаро тажрибаларни ўзлаштириш масалаларига эътибор қаратишни бошлади.

Бевосита халқаро муносабатларга тўхталадиган бўлсак, 100 кун ичида Умид Аҳмаджонов бир қатор нуфузли ташкилотлар раҳбарлари билан учрашишга муваффақ бўлди. Хусусан, ЎФФ президентининг илк хорижий сафари ФИФАга бўлди. Умид АҳмаджоновШвейцариянинг Цюрих шаҳрида Халқаро футбол федерацияси рахбари Жанни Инфантино билан учрашди.


Ташрифдан кўзлаган асосий мақсад ФИФА таснифидаги халқаро тадбир ва мусобақаларни Ўзбекистонга олиб келиш бўлиб, ЎФФ Президенти Инфантино билан ўзаро суҳбат чоғида ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 17 ва 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини кўтарди.

Шу билан бирга, Умид Ахмаджонов Ўзбекистонбугунги кунга келиб, ФИФА Конгресси, шунингдек, ФИФАнинг ихтисослашган форумларидан бирига мезбонлик қилишгатайёр эканлигини маълум қилди. Федерациянинг барча турдаги фаолиятини, айниқса, молиявий жиҳатдан шаффофлаштириш бўйича янги стратегик режа барпо қилаётган Умид Аҳмаджонов ФИФА раҳбари билан “Форвард” лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борди. Натижада 2018 йилнинг охиригача Ўзбекистон футболига 3.5 миллион АҚШ доллари, 2019 йилда эса яна 1.5 миллион доллар ЎФФ ҳисобига ўтказиб берилади.

Умид Аҳмаджонов шундан сўнг Дубайга ташриф буюрди. Бу ерда у БАА Футбол Уюшмаси раҳбарияти билан учрашди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди. Хусусан, меморандум Ўзбекистон ва амирлик футбол лигалари доирасидаги ўйинларга икки мамлакат ҳакамларини таклиф қилиш, халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ходимларнинг ўзаро тажриба алмашишигаимконият яратиб берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Кубогининг финалига БААлик ҳакамлар бригадаси тайинланди. 4-декабрь куни бўлиб ўтган «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги матчда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажарди.   Миллий терма жамоаларимиз ўртасидаги ўртоқлик учрашуви масаласига ҳам алохида тўҳталиб ўтиш керак. Айнан шу учрашувда эришилган келишувдан унча кўп вақт ўтмай, 1 ойдан сўнг Ўзбекистон ва БАА жамоалари ўртасида матч бўлиб ўтди. Бу каби ўйинларнинг мунтазам ташкил этиб борилиши, албатта, терма жамоамизнинг ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилашга ва халқаро майдонда ўз мавқеини мустахкамлашда мухим роль ўйнайди.

16 октябрь куни ЎФФ раҳбари Қатар Футбол Уюшмасининг ПрезидентиШайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштирди. Учрашув чоғида томонларЎзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, федерациялар ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйишкаби масалаларни муҳокама қилишди.

Умид Аҳмаджоновнинг Қатар сафари якунларига кўра, Тошкентда “Aspire” футбол академиясининг ваколатхонаси очиладиган бўлди. Умид Аҳмаджонов Қатар амирининг вакили Шайх Жассим билан музокаралар якунида Қатардан шундай катта суюнчи билан қайтди. Шу билан бирга, Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилиши белгиланди.  Семинар давомида “Aspetar” мутахассислари томонидан спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилади.

ЎФФ Президентининг кузги сафарлари бу билан чегараланиб қолмади. У, шунингдек, ноябрь ойида Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси Президенти Чун Мун Гунинг билан учрашди. Сеулда федерациялар ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш борасида келишувга эришилди.


Хусусан, 2018 йилнинг январь ойида Жанубий Кореяда миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар мураббийлари учун семинар ташкил этилади. Семинар давомида Кей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари мураббийлари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, клубларимиз мураббийлари Кей-лига жамоалари мураббийлари томонидан футболчилар билан иш олиб бориш услублари, машғулот ўтказиш жараёнлари, тактик тайёргарлик босқичлари бўйича батафсил маълумот олишади. Амалий машғулотларда иштирок этиб, тажриба тўплаш имкониятига эга бўлишади.

Сеулдаги сафардан 1 кун ўтиб, Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрига ташриф буюрди ва Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди. Унинг асосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, турли мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

ЎФФ Президентининг муҳим хорижий сафарларидан яна бири, шубҳасиз, Малайзияга амалга оширилди. Куала-Лумпурда Умид Аҳмаджоновнинг Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Унда ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида иккита лойиҳа бўйича келишувга эришилди. Унга кўра юртимизнинг Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ОФК томонидан маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, Республика Олий Спорт Маҳорати Футбол Мактабига қарашли сунъий қопламали майдон ОФК томонидан ажратиладиган маблағлар асосида тўлалигича реконструкция қилинади. Шунингдек, учрашув давомида миллий чемпионатда иштирок этадиган клубларни лицензиялаш бўйича улар олдига қўйиладиган талаблар масаласи ҳам кўриб чиқилди. Мазкур учрашувдан унча кўп вақт ўтмай, аниқроғи, 3 декабрь куни ОФК Президенти Тошкент расмий ташриф билан келди. Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4-декабрда “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоа “Локомотив”га мамлакат Кубогини топширди.

"Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасининг асосий бирлаштирувчиси, балки Осиё футболининг элитасиҳамдир. Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФКнинг энг ёш аъзоларидан бири бўлишига қарамай, Ўзбекистоннинг ривожланиши жуда тез суръатда давом этмоқда. Мен ишонч билан айта оламанки, яқин орада Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўрамиз. Кучли ва фаол янги раҳбар Умид Аҳмаджонов бошчилигида Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетаётганини эътироф этиш керак”.

Мазкур учрашувлар якунига кўра 2018 йилдан бошлаб AsianFootballConfederationAdministrationSystem дастури Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилиб, футбол мусобақалари ва тадбирларида иштирок этувчи рўйхатдан ўтган барча инсонларнинг маълумотлари жамланадиган бўлди. Суперлига ва Про-лигада қатнашувчи жамоалар ҳам мавсум бошида қайдномаларни айнан мана шу дастур орқали электрон тарзда амалга ошириб боришади.

Яна бир эьтиборга молик жихат. Умид Аҳмаджонов ўтказган биринчи матбуот анжуманидаёқ журналистларнинг барча саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон Футбол Федерациясини туб ислоҳотлар кутиб турганлигини маълум қилди. Федерация раҳбари ўзгартиришни кадрлар масаласидан бошлашини маълум қилди.


ЎФФ структурасида 90 фоиз ўзгариш амалга оширилади, кучли федерация ва кучли жамоа ташкил қилиш учун кадрларга барча шароитлар яратиб бериб, уларни хорижга малака оширишга юборилади. Шу билан бирга келишилган ўйинларга қарши курашиш учун ташкилотда янги бўлим очилиб, унда мутасадди ишчилар фаолият юритиши ҳақида ҳам маълум қилинди.

ПФЛни, клубларни кучайтирсак, терма жамоа ҳам кучли бўлади. Бу устида катта ишлаб олиб борилмоқда.  Жаноб Инфантино билан суҳбатда ПФЛ тузилмасини ўзгартириб,  штатларини кўриб чиққандан кейин “Реал Мадрид” ва “Барселона” каби Европанинг номдор клубларига ПФЛ ходимлари ва мутахассисларини юбориш ва у ерда иш ўрганиш ҳақида муҳокамалар бўлди. Федерация ходимларини ҳам 10 кунга ФИФАга юбориб, уларнинг малакасини оширишни режалаштиряпмиз. Янги таркибий тузилма тўғрисида 10 кун ичида  маълумот берамиз.

Бу масала ўзининг амалий жавобини узоқ кутмади. 10 октябр куни Федерация мажлислари залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи ўрин олди. Шу вақтга қадар ЎзПФЛ Бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ Бош директори этиб тайинланди.

Ўзгаришлар бу билан чекланиб қолмаган эьтироф этиш зарур. Олдинда кўпчиликнинг қизқишига сабаб бўлаётган миллий терма жамоа бош мураббийи масаласи ҳам бор эди.  Хозирда жамоамизга бош мураббий жалб этиш бўйича бир неча хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда. 1-жамоамиз билан амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида Ўзбекистон футбол федерацияси тарихда биринчи марта бевосита Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришганини ҳам қайд этиш зарур.

Март ойида жамоамиз, таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар, Ашраф Хакими каби машҳур футболчилар тўп сурувчи Марокаш меҳмони бўлади. Шу билан бирга, 18 май куни тажрибали Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси рақибимизга айланади. Мазкур жамоа ҳам сўнгги йилларда мундиалларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. Кўпчилик мутаҳассислар ислоҳотлар даврида миллий терма жамоамиз кучайтиришни истасак, энг аввало ички чемпионатимизни ривожлантириш, тубдан ўзгартириш зарур эканлигини қайд этишди. Бу ЎФФ дастуридан ўрин олган муҳим йўналишлардан бири эди. 30 октябрь куни яна бир жиддий ўзгаришга қўл урилди. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра футбол бўйича Олий лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланадиган бўлди. Суперлигада жамоаларнинг сони 12тача қисқартирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ФИФА ва Осиё Футбол Конфедерациясининг директив ҳужжатлари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлар асосида ОФК, ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларида иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талаб ва тамойилларни кучайтирди. Ижро муддати 2018 йилнинг 1 февралигача бўлган стандартларнинг ОФК лицензиялаш тизимига мос келишига катта эътибор берилган.

Ўтган вақт ичида мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Федерация томонидан бир қатор чора-тадбирларни амалга оширилди. Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришда шаффофлик тамойилларига амал қилиш ҳақида сўз бориб, 2018-2023 йилларга мўлжалланган 5 йиллик дастурни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва унинг ижросини мониторинг қилиш ҳақида сўз боради. Бу борада биринчи галда болалар мураббийларининг малакасини, билим савиясини ошириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич пойтахтимизга ташриф буюрди.

Унинг мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастури  Федерация раҳбариятига маъқул келса, Завиша Миловславлевич Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради. Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида болалар футболи бўйича ишлаш учун испаниялик мутахассис, "Реал" Мадрид академиясида фаолият юритувчи Кико Зунига пойтахтимизга таклиф этилди. Кикон Зунига ҳам ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ўз дастурини тақдим этди. Мутахассислар ҳудудларда болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар билан иш олиб боради.

Уларга ёш футболчиларни футбол мактабларига саралаб олиш, ўқув-машғулотларини ўтказиш, истеъдодли футболчиларнинг маҳоратини сайқаллаб бориш бўйича керакли маслаҳалар бериб боришади.

Умуман олганда, ЎФФга янги раҳбар сайланган вақтдан буён кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Булар қаторига хатолар қайд этган ҳакамлар, жиддий қоидабузарликка йўл қўйган футболчиларга белгиланган жазолар, шу билан бирга, янги форматда ўтказилган ЎФФ тақдирлаш маросими,  ва яна кўплаб ислоҳотларни қўшиш мумкин. Шунингдек, ўтган кисқа вақт мобайнида, катта лойиҳаларга старт берилди. Амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар бажарилди, барча жабхаларда жиддий ўзгаришларга қўл урилди. Бироқ, бу ислоҳотларнинг бошланиши, ўзбек футболи ривожи йўлига ташланган дастлабки қадамлардир.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
22 дек 09:27:57
СПОРТ
Хисобот-сайлов оркали сайланди????
Илтимос админлар сайланиш билан тайинланишни алмаштириб куйманглар!!!
Килинган ишлари тугрисида куууп ёзибсизлару Абрамовнинг, хакамнинг нохак четлатилишини, Насаф ва Бухоронинг нохак жазоланиши, Пахтакор фойдасига адашганлар ва ундаги "раккосларни" жазоланмай колганларини ёзмабсизлар.
Хозир айни вактда Президентимизнинг йил якунларига багишланган селектор йигилиши бошланиш арафасида. Сизларга маслахатим йил якунлари буйича нималар килиш мумкинлигини ва шунча ишга кандай вакт топиш мумкинлигини , ишлаганларни четлатиш керакми йукми жавоб топиш учун албатта киринглар!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг