22 ноя 22:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабибнинг жамоадоши UFC'даги дебютида 41 яшар спортчига ютқазди
Қатарда ММА бўйича UFC Fight Night 265 турнири ўтказилмоқда.
Мусобақа прелим кардида яна бир қизиқарли жанг ташкил этилди.
Ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилган беллашувда даниялик тажрибали Николас Далби россиялик дебютант Сайгид Изагахмаев билан тўқнаш келди.
3 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Ҳакамлар эса очколар ҳисобига кўра Далби устун келганини эълон қилишди.
Шу тариқа, 41 ёшли Николас UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши Сайгид Изагахмаевни дебют баҳсида мағлубиятга учратди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар