UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

12 фев 14:38
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов Сеулда ташкил этилган спорт вазирларининг Конференциясида иштирок этди

Пхёнчханда старт олган XXIII қишки Олимпия ўйинлари доирасида бугун, 12 февраль куни мамлакат пойтахти Сеулда Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан спорт вазирлари Конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди.

Конференциянинг бош мавзуси “Жамиятда спорт қадриятларини ривожлантириш” бўлиб, мазкур анжуман иштирокчиларга допингларсиз тоза спорт, ижтимоий ривожланишда спортнинг аҳамияти, спорт мусобақаларидаги ғирромликларни олдини олиш, спорт қадриятларини ривожлантириш каби масалаларда мисоллар келтириш, фикр алмашиш имконини берди.

Конференцияни дастлаб Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазири До Жонг Ван кириш нутқи билан очиб берди. Шундан сўнг иштирокчи мамлакатлар спорт мутассадилари ўз тақдимотларини ўтказишди. Конференцияда кўпгина масалалар муҳокама қилинди. Анжуман якунида эса иштирокчиларга маданий дастур намойиш этиб берилди.


Конференциядан сўнг Умид Аҳмаджонов шу ернинг ўзида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) президенти Крейг Риди, шунингдек, Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм ишлари вазири До Жонг Ван билан учрашди.

Учрашувда томонлар ўртасида ўзаро дўстона алоқалар ўрнатиш, Олимпия ҳаракактини янада ривожлантириш масаласида ҳамкорлик риштараларини мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.

Шунингдек, WADA Президенти Крейг Риди суҳбат давомида мамлакатимизда допинга қарши кураш масаласида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 3 январда эълон қилинган ПҚ-3457 сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим қадам бўлишини таъкидлаб ўтди.

Умид Аҳмаджонов ўз навбатида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарини юртимизга таклиф этди. Крейг Риди бу таклифни бажонидил қабул қилди ва иш тақвимидан келиб чиққан холда WADA Президентининг Ўзбекистонга яқин ойлар ичида ташриф буюришига оид келишувга эришилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг