UZ

Сўнгги янгиликлар

03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0

23 дек 13:30
Янгиликлар

Футбол

Умид Аҳмаджонов: "Тартиб-интизом ўрнатилмас экан, натижалар ҳам салбийлашиб бораверади"

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан миллий чемпионатда иштирок этувчи клуб футболчиларидан ўзбек футболи тарихида биринчи марта тест-синовлари олинаётганидан хабарингиз бор.

Бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шу кунга қадар ЎФФ томонидан тасдиқланган режа асосида “Олмалиқ”, “Машъал”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912”, “Цементчи” клублари футболчилари нормативларни топширишди. Нормативлар 4та босқичдан иборат эканини аввал хабар қилгандик.

1. 30 метрга югуриш

2. Турган жойидан узунликка сакраш

3. 7х50 метрга югуриш

4. “Yo-Yo” тест

Хўш, миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клублар футболчиларининг нормативлар топшириш бўйича натижалари қандай?

Эътиборингизга рақамларни келтириб ўтамиз. 30 метрга югуриш ва узунликка сакраш бўйича ҳозирча 5та клубнинг ҳеч қайси футболчиси белгиланган нормативлардан ўта олмаганини таъкидлаш зарур.

7х50 метрга югуриш ва “Yo-Yo” тест бўйича натижалар қуйидагича:

7х50 метрга югуриш

Клуб номи

Жами

қатнашганлар сони 

Норматив

топширганлар 

Норматив

топшира олмаганлар 

Фоиз

1

“Олмалиқ”

32

2

30

6%

2

“Машъал”

25

4

21

16%

3

“Қўқон-1912”

21

1

20

4%

4

“Навбаҳор”

15

3

12

20%

5

“Цементчи”

21

0

21

0%

"Yo-Yo" тест (Сигнал  бўйича фишкалар орасида 20 м масофага югуриш)

Клуб номи

Жами

қатнашганлар сони  

Норматив

топширганлар  

Норматив топшира олмаганлар

Фоиз  

1

“Олмалиқ”

29

5

24

17%

2

“Машъал”

22

2

20

9%

3

“Навбаҳор”

13

5

8

38%

4

“Қўқон-1912”

17

5

12

29%

5

“Цементчи”

21

2

19

9%

Нормативлар топшира олмаган футболчиларга миллий чемпионат бошлангунга қадар муҳлат берилади. Улар клуб бош мураббийи белгилаб берган дастур орқали ўз устиларида ишлашлари керак.

Суперлига бошланишидан аввал клуб футболчиларидан яна бир бор нормативлар қабул қилинади. Синовлардан ўта олмаган футболчилар чемпионатда иштирок эта олмайдилар.

Клублар футболчиларидан нормативларни қабул қилаётган педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бу ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Миллий чемпионатимиз футболчиларидан нормативлар қабул қилиш Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг талаби бўлиб, бундай нормативлар эндиликда ҳар доим футболчилардан қабул қилинади ва уларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилади.

“Бундай нормативлар бутун дунёда топширилади. Масалан, “Yo yo тест” Европанинг кучли чемпионати футболчиларидан ҳам мавсум олдидан олинади ва уларнинг тезкорлиги, чидамлилиги синовдан ўтказиб турилади. Терма жамоамизнинг халқаро майдонлардаги  муваффақиятсиз ўйинларининг асл сабабини ҳам айнан мана шундан қидириш керак.

Масалан, Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўйинларини таҳлил қиладиган бўлсак, учрашув охирларига келиб футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлар пасайгани, тўпни олиб қўйиш, шерикларига ошириш, узун паслар бериш, ҳаводаги тўп учун кураш ва ҳоказоларда браклар кўпайганини кўриш мумкин.

Бизнинг футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли бўлмаганликлари туфайли 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қила олишмади. Натижада, ЖЧ йўлланмаси қўлдан бой берилди. Агар миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса, бу ҳолат терма жамоаларимиз ўйинларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади”, - дейди Шамиль Исеев.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам нормативлар қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бундай нормативлар бундан буёғига доимий равишда футболчилардан олинади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳамиша назоратда бўлади. Тартиб-интизом ҳамиша биринчи ўринда бўлиши керак. Қаердаки, тартиб-интизом ўрнатилмас экан, ўша ерда натижалар ҳам салбийлашиб бораверади. Ўз устида ишламайдиган, тартиб-интизомга амал қилмайдиган футболчи ва мураббийлардан натижа кутиш ҳам мантиқан нотўғри. Бир сўз билан айтганда, тартиб-интизомга риоя қилмайдиганларга орамизда ўрин йўқ”, - дейди Умид Аҳмаджонов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 дек 23:32:22
ibrat
Umid aka legionerlar ham normativ topshiradimi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг