16 янв 14:41
Янгиликлар
Футбол

Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийни кўргач, халқимиз хурсанд бўлади"
Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийи ҳақида гапирди.
"Миллий терма жамоамиз учун хориждан келадиган мураббий деярли тайер. У Осиё футболини яхши тушунадиган, ишлаган терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан тажрибали мутахассис. Мен 6 февралда Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаман. У ерда мураббий билан шартнома тузамиз.
Олдиндан нимадир айтмай турганим маъқул. Аммо ўша мураббийни кўргач, бундан халқимиз албатта хурсанд бўлади. У ҳозирги кунда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий саналади", - деди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар