UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

21 фев 16:00
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов Тошкент вилоятидаги ўқув ва спорт муассасаларини бориб кўрди

Миллий Олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов бугун бир гуруҳ спорт мутахассислари билан бирга Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Хабар бериб ўтганимиздек, сўнгги бир неча ой давомида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга доир қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ушбу тарихий ҳужжат яқин кунлар ичида муҳтарам Президентимиз томонидан имзоналиши кутилаяпти. 

Аммо ушбу муҳим қарор самарали ишлаши, унинг бандлари ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш мақсадида шаҳсан юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджоновга спорт соҳасидаги мавжуд муаммоларни энг қуйи поғоналардан ўрганиш топшириғини бердилар. Шу мақсадда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, тегишли мутассадди ташкилотлар ходимларидан ташкил топган махсус ишчи гуруҳ Тошкент вилоятига ташриф буюрди. 

Ушбу сафар давомида ишчи гуруҳ вилоятдаги Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманларида жойлашган мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллеж ва академик лицейлар, БЎСМ ҳамда Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини синчковлик билан ўрганишади. Мазкур муассасаларда спортни ривожлантириш учун имконият қандай? Ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганми? Қарор самарали ишлаши учун нималарга эътибор қаратиш лозим? Ишчи гуруҳи олдида турган асосий вазифа ана шу каби саволларга жавоб топиш, муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топишдан иборатдир. 

Ташриф давомида МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчановлар Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғидаги Ички ишлар вазирлигининг 2-сон Тошкент академик лицейини ҳам бориб кўришди. Эътиборлиси, мазкур ўқув даргоҳида нафақат маҳаллий, балки халқаро мусобақаларда ҳам ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бир гуруҳ ёш спортчилар таҳсил олишмоқда. МОҚ раҳбари бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, лицей ўқувчилари билан мулоқот қилди. Спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларга бевосита гувоҳ бўлди. 

Лицейда шунингдек, яқиндагина футбол бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари Жавоҳир Сиддиқов, Забиҳилло Ўринбоев, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуриллаев ҳамда терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва талабалар ўртасида учрашув ташкил қилинди.  Тадбир якунида эса лицей талабалари Осиё чемпионлари билан биргаликда эсдалик учун суратга тушиш, улардан дастхат олиш имкониятига эга бўлишди.

Маълумот учун, Президентимиз топшириқларига биноан махсус ишчи гуруҳи яқин кунларда энди Самарқанд ва Фарғона вилоятларига ҳам ташриф буюради ва энг чекка туманлардаги вазият билан яқиндан танишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг