UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

04 дек 13:04
Янгиликлар

Бошқалар

Урганчда автокўпкурашчилар баҳс юритишди

Теглар :  Авто
Бугунги кунда диёримизда бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги муносиб нишонланяпти. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳрида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ҳамда вилоят  техник ва амалий спорт турлари маркази ташаббуси билан  спортнинг автокўпкураш тури буйича вилоят биринчилиги уюштирилди. Унда воҳанинг 16 та жамоаси иштирок қилди.
Ўз навбатида спортчилар автокўпкураш  дастуридан ўрин олган югуриш, пневматик милтиқдан ўқ отиш ва енгил автомобилни фигурали ҳайдаш борасида маҳоратларини намойиш этишди.

Мусобақанинг якуний жадвали қуйидагича кўриниш олди:

18-25 ёшлилар гуруҳи.

1-ўрин. Ҳамид Қодиров(Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази.
2-ўрин. Фаррух Юсупов(Шовот тумани ўқув спорт техника клуби).
3-ўрин. Дониёр Бегиев(Ҳазорасп автомобиль мактаби).


26-35 ёшлилар гуруҳи.

1-ўрин.Руслан Жумабоев(Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази.
2-ўрин. Мурод Бегиев(Ҳазорасп автомобиль мактаби).
3-ўрин. Рустам Собиров (Шовот тумани ўқув спорт техника клуби).

Умумжамоа ҳисобида Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Шовот тумани ўқув спорт техника клуби жамоасига, учинчи ўрин Ҳазорасп автомобиль мактаби жамоасига насиб этди.
 
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг