20 июл 09:28
Янгиликлар
Усик - Гассиев: Эртанги бирлаштирувчи чемпионлик жанги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Оқшомнинг марказий жанги Бутунжаҳон бокс Суперсериясининг биринчи оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда мутлоқ жаҳон чемпиони номи маълум бўлади.
Финал жангида WBA ва IBF йўналишлари чемпиони россиялик Мурат Гассиев қолган икки йўналиш - WBC ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби украиналик Александр Усикка қарши рингга кўтарилади.
Шунингдек, россиялик Фёдор Чудинов иккинчи ўрта вазнда Нажиб Муҳаммадиага қарши жанг ўтказади. Аёллар ўртасида ярим ўрта вазнда мутлоқ жаҳон чемпиони норвегиялик Сесилия Брекхус россиялик Инна Сагайдаковская билан тўқнаш келади.
Бундан ташқари, эртанги бокс оқшомида Майрис Бриедис, Денис Шафиков, Константин Пономарёв каби боксчилар ҳам рингга кўтарилишади. Матбуот анжуманида ҳар бир иштирокчи эртанги жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фикрлар