28 фев 18:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Усик супероғир вазнда "шовқин" кўтаради"
Америкалик промоутер Том Леффлер биринчи оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикни супероғир вазн тоифасига ўтганига муносабат билдирди.
"Украинадан супероғир вазн тоифасида кучли боксчилар чиққанн. Ака-ука Кличколар фикримга исбот бўла олади. Александр Усик ҳам ўша даражага чиқа олади деб ўйлайман. У хэвивейтда яхшигина шовқин кўтаради", - деди Леффлер.
Эслатиб ўтамиз, Александр Усик ўзининг супероғир вазндаги илк жангини россиялик Александр Поветкинга қарши ўтказишни режалаштирмоқда. Аввалроқ украиналик боксчининг промоутерларидан бири Эдди Хирн Усик - Поветкин жанги 18 май куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказилиши мумкинлигини айтган эди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар