UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0

13 июн 11:46
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup III. Мадаминовда тўртинчи ғалаба, уч ўзбек йигити Топ-3`таликда!

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнирида 6-тур ортда қолди.

Учинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup III мусобақаси “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳларида ўтказилмоқда. Бош соврин учун дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боряпти. 

Тўққиз турдан иборат классик шахмат мусобақасининг кашфиётига айланган Муҳиддин Мадаминов кетма-кет иккинчи, мусобақадаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу сафар у ҳиндистонлик гроссмейстер Видит Сантош Гужратҳини таслим эта олди. “Masters” гуруҳидаги қолган уч гроссмейстеримиз 6-турда рақиблари билан дуранг ўйнашди. 

Шамсиддин Воҳидов ўзбек дербисида Нодирбек Якуббоев билан муросага келди. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда америкалик Ҳанс Мок Ниеманн билан очколарни бўлишиб олди. Россиялик Ян Непомняший омадсизликлардан кейин ниҳоят бу турда ҳиндистонлик Аржун Эригаисини мағлубиятга учратди. Грециялик Николас Теодору блиц бўйича жаҳон чемпиони озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяровга ютқазиб қўйди.  

Олтинчи турдан кейин турнир жадвалида Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов 4 очкодан жамғариб, қўшҳоким бўлиб олишди. Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан соф учинчи ўринни банд этган. Аржун Эригаиси, Ҳанс Ниеманн, Шахрияр Мамедьяров, Ян Непомняший, Нодирбек Якуббоев ҳисобида 3 очкодан бор. Николас Теодору 2 очко билан 9-поғонадан жой олган бўлса, Видит Сантош 1,5 очко жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этган. 

Бугун 7-турда бизни ажойиб ўзбек дербиси кутиб турибди - Нодирбек Абдусатторов Жавоҳир Синдаровнинг секундант-мураббийи Муҳиддин Мадаминовга қарши! Шамсиддин Воҳидов қора доналарда Шахрияр Мамедьяров билан ўйнаса, Нодирбек Якуббоев оқ доналарда Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, "Masters" турнири чемпиони 20 000, “Challengers” гуруҳи ғолиби 6 000, “Futures”да бош совринга эга чиққан шахматчи эса 4 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритади. "Masters" турнирида иккинчи ўрин эгаси 15 000, совринли учинчи поғонадан жой олган шахматчи 10 000 доллар билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг