31 янв 11:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Валуев: Емельяненко фаолиятини якунлаши керакми? Мен аллақачон бу ишни қилган бўлардим!
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев Фёдор Емельяненконинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Емельяненко Bellator Гран-присининг финал жангида Райан Бейдерга имкониятни бой берганди. Америкалик спортчи Фёдорнинг жангнинг 37-сониясидаёқ нокаутга учратган эди.
“Фёдорнинг ютқазишини билгандим. Чунки, рақибнинг тезлиги юқори, кучи кўпроқ эди. Бу ерда ёш фарқи ҳам катта рол ўйнади. Емельяненко фаолиятини якунлаши керакми? Ҳар бир инсон ўзи қарор чиқариши керак. Мен аллақачон профессионал спортдан кетган бўлардим”, - деди Валуев.
Ҳавола :
Фикрлар