10 июл 12:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Василий Ломаченко қачон жанг ўтказишини маълум қилди
Енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Василий Ломаченко ўзининг навбатдаги жанг санасини ошкор этди.
Ломаченко яқинда елкасини операция қилдирганди. Украиналик жаҳон чемпиони кутилганидан ҳам тезроқ рингга қайтишни режалаштирмоқда.
“Мен қайтяпман. Жанг 25 август куни бўлиб ўтади. Рақиб ким бўлади деб ўйлайсиз? Жавобингизни кутаман”, - дея ўзининг Instagram саҳифасида хабар қолдирган Ломаченко.
Аввалроқ, боксчининг промоутери Боб Арум Василийнинг декабрь ойида рингга қайтишини айтган эди.
Ҳавола :
Фикрлар