UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0 13:35Царукян: "Агар Стрикленд Россияда бўлганида, бундай гаплар қилмасди" 0 13:14Лука Модрич Хорватияда 14-марта "Йил футболчиси"! 0 12:53Нурсултон Рўзибоев Жон Жонс билан учрашди (ФОТО) 0 12:32Мераб Двалишвили: "Доғистонга бормоқчиман" 0 12:11Богдан Гусков: "Бизнес нуқтаи назаридан у UFC учун қизиқ эмас" 0 11:50Жорий мавсум АПЛни тарк этган илк жамоа маълум 0 11:29Леннокс Льюис Итауманинг Усикка қарши жанг учун имкониятларини баҳолади 0 11:08Стрикленднинг мураббийи Чимаевга қарши жанг режасини очиқлади 0 10:47Нурмагомедов Тошкентда меҳмон бўлди (ФОТО) 0 10:26Элит ОЧЛ. "Ал-Аҳли" "Висел Кобе"ни мағлуб этиб, финалга чиқди 0 10:05Богдан Гусков UFC юлдузи билан жанг қилиш ниятида 0

12 сен 17:13
Янгиликлар

Велоспорт

Велоспортчиларимиз Омск шаҳридан медаллар билан қайтишяпти

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоатлардаги спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига оз фурсат қолмоқда.

Шу мақсадда велоспортнинг трек йўналиши бўйича терма жамоамиз аъзолари Россиянинг Омск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ташкил этишди. 30 августдан бошланган мазкур хориж йиғини бугун якунланади.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари “Омскнинг катта соврини” номли халқаро турнирда ҳам иштирок этишди. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини Сергей Медведев, Руслан Фёдоров, Екатерина Кнебелова, Ольга Жантуганова, Зокирхўжа Эхсонов, Шомансур Абдуманнопов, Андрей Измайлов, Семен Севастьянов, Рената Байметова, Алла Безуглова, Нафосат Козиева ҳамда Диана Аделшинова ҳимоя қилишди.


Аёллар ўртасидаги велоспорт-трек спринт, кейрин йўналиши бўйича хамюртимиз Ольга Жантуганова бронза медали билан тақдирланган бўлса, Екатерина Кнебелова кумуш медални қўлга киритди. Жамоавий пойгада эса Рената Байметова ҳам бронза медалига сазовор бўлди.


Эркаклар ўртасидаги жамоавий пойгада Руслан Фёдоров кумуш медал соҳиби бўлди. Аёллар ўртасида ўтказилган жамоавий пойгада эса Нафосат Козиева кучли ўнталикка киритилди. Гит йўналиши бўйича ўтказилган аёллар ўртасидаги пойгада Ольга Жантуганова кумуш медалга эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг