UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

29 дек 08:44
Янгиликлар

Шахмат

Вен Жун рапидда ҳам жаҳон чемпиони, Тоҳиржоновачи?

Хабар берганимиздек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида кеча бир нечта тур учрашувлари ўтказилди ҳамда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Баҳсларда ягона вакиламиз халқаро аёллар гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам иштирок этди. 

Тоҳиржонова сўнгги 12-турда оқ доналарда ҳаракат қилди ва россиялик рақибаси Екатерина Кабановани мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабадан сўнг шахматчимиз 12 имкониятдан 7 очко жамғарди ва жаҳон чемпионатининг рапид баҳсларини қўшимча кўрсаткичларга кўра 34-ўринда якунлади. 26-поғонадаги россиялик Евгения Овод ҳам Гулруҳбегим сингари 7 очко жамғарди. 

Ўн икки имкониятдан 10 очко жамғарган хитойлик халқаро гроссмейстер, амалдаги жаҳон чемпиони Жу Вен Жун рапид, яъни тезкор шахмат бўйича ҳам жаҳон чемпионлик унвонини расмийлаштирди. Тоҳиржонова бир ой олдин ўтказилган жаҳон чемпионатининг чорак финалида айнан Вен Жунга тай-брекда имкониятни бой берган эди. 

Пешқадамдан бир очкога ортда қолиб кетган эронлик Сарасадат Хадемалшарьех ва россиялик Александра Горячкина кучли учликдан жой олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг