UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

27 фев 13:35
Янгиликлар

Бошқалар

VIII қишки Осиё ўйинлари якунланди

Япониянинг Саппоро шаҳрида бўлиб ўтган VIII қишки Осиё ўйинлари ўз якунига етди.

Кеча Макоманай муз саройида мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 

Хабар бериб ўтганимиздек, мусобақада юртимиз шарафини фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге ҳимоя қилди. 

24 февраль санасида ўтказилган қисқа дастурда ҳамюртимиз Гонконг, Хиндистон, Индонезия, Филиппин, Қозоғистон, Малайзия, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Австралия каби мамлакат вакилларидан иборат 21 кишилик гуруҳда 76,18 балл билан 8-ўринни эгаллади. 

Кеча, яъни мусобақанинг сўнгги кунида эса у эркин дастурда ўз омадини синаб кўрди. Эркин дастурда Миша Ге бир мунча омадли қатнашди ва якунда 157, 75 балл билан ўз иштирокини 5-ўринда якунлади. Натижада ҳар иккала йўналиш бўйича умумий 233,93 балл жамғарган ҳамюртимиз VIII қишки Осиё ўйинларида  кучли олтиликдан жой олди. 



Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мусобақа давомида Миша Генинг кунчиқар юртда ҳам мухлислари жуда кўп эканлигига гувоҳ бўлдик. Улар спортчимизни ҳар бир иштироки пайтида Ўзбекистон байроғини бутун арена бўйлаб ёйиб чиққан ҳолда тинмай қўллаб қувватлаб боришгани эътиборга молик. 

Фигурали учишда олтин медаль япониялик Уно Шомага насиб этган бўлса, хитойлик спортчилар Жин Боянг ва Ян Хан мос равишда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.  

Умумжамоа ҳисобида эса мусобақада Япония терма жамоаси аъзолари 74 та медаль билан биринчи ўринни эгаллашди. Кунчиқар юрт вакиллари 27 та олтин, 21 та кумуш ва 26 та бронза медалларига эга чиқишди. 

Жанубий Корея терма жамоаси аъзолари 16 та олтин, 18та кумуш ва 16 та бронза билан жами 50 та медаль жамғаришди ва бу борада иккинчи бўлишди. Хитой терма жамоаси эса (12 та олтин, 14 та кумуш, 9 та бронза) кучли учлика якун ясаб берди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг