UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Жангга чиқишнинг имкони бўлмаганди". Царукян – Махачев билан бекор бўлган жангни эслади 0 14:05"Мен финиш излайман". Анкалаев – Перейра билан жанг ҳақида 0 13:44Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор 0 13:23Макгрегор Нурмагомедов - Хьюз реванш жангига муносабат билдирди 0 13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0 09:43Таэквондо терма жамоамиз "Albanian Open" турнирида қатнашади 0 09:17Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади 0

11 апр 15:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виталий Кличко укаси ҳақида: "Ҳозир у зўр спорт формада"

Украиналик афсонавий боксчи Виталий Кличко укаси Владимирнинг рингга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Ўйлашимча, у ҳеч кимга ниманидир исботлаши шартмас. У бокс тарихига энг кучли боксчи сифатида кирган. Фаолиятини қайта тиклаш масаласини фақатгина ўзи ҳал қилади. Лекин, ҳаётда асосийси пул эмас, балки соғлиқ эканлигини унутмаслиги лозим. Владимир қандай қарор қабул қилса ҳам, мен уни доимгидек қўллаб тураман".

"Укангиз пул учун қайтмоқдами?" деган саволга Кличколарнинг каттаси қуйидагича жавоб қайтарди:

"Ўйлашимча Владимирга пул муҳим эмас, сабаби у фаолияти давомида кўп пул ишлаб топди. Фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам бизнесда яхши фаолият олиб бормоқда".


Шунингдек, Виталий DAZN Владимирга шартнома таклиф қилгандан сўнг нима ҳақида гаплашганини ҳам айтди.

"DAZN Владимирга 40 миллион долларлик шартнома таклиф қилганидан сўнг мен унга қўнгироқ қилдим. Ўшанда укам бу шартнома менга умуман қизиқ эмас деганди. Кейин DAZN 80 миллионлик шартнома таклиф қилганда яна гаплашдик. Бу таклиф ҳам қизиқ эмас, балки 100 миллионлик шартнома таклиф қилишса ўйлаб кўрардим деганди".


Виталий Кличко укасининг ҳозирги спорт формаси ҳақида ҳам фикр билдирди.

"Агар у футболкасини ечса, сиз унинг қандай ажойиб формада эканлигини кўрасиз. У ҳар куни машғулот ўтказади. Ажабланарли кўриниши мумкин, лекин у ажойиб жисмоний ҳолатини сақлаб қолган", - деди катта Кличко.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг