16 дек 10:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA чемпиони 9 февраль куни рингга чиқади
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Жервонта Дэвис илк чемпионлик ҳимоя жангини ўтказади.
24 ёшли чемпион 9 февраль куни АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида учта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Абнер Маресга қарши рингга кўтарилади.
The Los Angeles Times нашри берган хабарга кўра, ушбу чемпионлик жанги Showtime телеканалида намойиш этилади. Бу 33 ёшли Марес учун тўртинчи вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар