UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

06 июл 13:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA Гильермо Ригондо - Мойсес Флорес реванш жангини тасдиқлади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA (Super) йўналиши чемпиони кубалик 36 ёшли Гильермо Ригондо ҳамда даъвогар мексикалик 30 ёшли Мойсес Флорес ўртасида реванш жанги ўтказилишини тасдиқлади.

Аввалроқ Невада штати Атлетик комиссияси (NSAC) бир овоздан бу икки боксчининг 17 июнь кунги натижасини бекор қилганди. Дастлаб Ригондонинг биринчи раундда рақибини нокаут эвазига мағлуб этгани қайд этилганди.

Лекин вазият комиссия аъзолари томонидан қайта кўриб чиқилгач, жанг натижаси бекор қилинди. Бунга Ригондонинг зарбаси гонг янграганидан сўнг берилганлиги сабаб бўлган.


Боксчиларнинг промоутерлари 30 кун ичида такрорий жанг юзасидан келишиб олишлари керак. Акс ҳолда промоутерлар ўртасида очиқ савдо амалга оширилади. Ригондо умумий гонорарнинг 75 фоизига эга бўлади. Флоресга эса гонорарнинг 25 фоизи тегади. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг