26 дек 17:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBC боксчиларни рингга чиқаётган пайтда тарозидан ўтказмоқчи
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) раҳбарлари ўзига хос бир янгилик киритишмоқчи.
Ташкилот боксчиларни рингга чиқишидан олдин тарозидан ўтказиш таклифини берди. Яъни, тавсия қилинаётган янгиликка кўра боксчилар ҳозиргидек жангга бир кун қолганида эмас, балки, рингга чиқиш олдидан тарозидан ўтказилади.
WBC раҳбарларининг фикрича, тарозидан ўтиш маросимидан сўнг боксчилар эртанги жанггача бир сутка ичида ортиқча вазн тўплаб оладилар. Бу эса маълум бир томонга устунлик тақдим этади.
“Биз боксчилар орасида кутилмаган текширув ўтказамиз. Бу текширув боксчи рингга чиқаётган пайтда ҳам бўлиши мумкин”, - деди WBC президенти Маурисио Сулейман.
Ҳавола :
Фикрлар