16 дек 09:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBO чемпиони камарини россиялик боксчидан ҳимоя қилади
Профессинал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Деметриус Андрейд ўзининг илк чемпионлик ҳимоя жангини ўтказади.
Ушбу чемпионлик жанги 18 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Андрейд россиялик Артур Акавовга қарши рингга кўтарилади. Акавов рейтингда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, Андрейднинг рақиби польшалик Мацей Сулецког бўлиши айтилганди. Бу россиялик боксчи учун даъвогар сифатида иккинчи чемпионлик жанги бўлади. У 2016 йилда WBO камари учун кечган жангда Билли Жо Сондерсга ютқазиб қўйганди.
Андрейд эса шу йилнинг октябрь ойида ўша пайтда вакант, яъни эгасиз бўлиб қолган WBO камарини қўлга киритганди. Чемпионлик жангида у Уолтер Каутондоквани мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар