UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0

03 июл 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBSS: Трояновский WBA чемпионига қарши рингга чиқади

Бутунжаҳон бокс суперсерияси ташкилотчилари мусобақанинг иккинчи мавсумидан ўрин олган яна бир чорак финал жанги ҳақида маълумот беришди.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифаси доирасида ўтказилувчи ушбу жангда россиялик собиқ жаҳон чемпиони Эдуард Трояновский WBA чемпионлик камари соҳиби беларуслик Кирилл Релихга қарши рингга кўтарилади.

“Бу турнирда иштирок этаётганимдан хурсандман. Муҳаммад Али Кубогини қўлга киритиш ҳар бир боксчининг орзуси ҳисобланади. Шахсан мен учун бу кубок жаҳон чемпионлик камаридан ҳам юқори ва азиз! Бош мақсадим - турнирда ғалаба қозониб, кубокка эга чиқиш”, - деди Трояновский. 

Маълумотда келтирилишича, чорак финал жанглари куз ойларида ўтказилади. Яна бир чорак финал жангида Иван Баранчик ва Энтони Йигит ўзаро тўқнаш келишади. Мазкур жанг ғолиби вакант бўлиб қолган IBF чемпионлик камарини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг