25 июл 15:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагормедов жанг муддатини кечиктиришларини сўради
Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов UFCдан Тони Фергюсонга қарши жанг муддатини 4 ноябргача кечиктиришни сўради.
"Жангни 4 ноябрдан кейинга суришни мен UFCдан сўрадим. Бунгача менга 7 октябрь кунига жанг қилишни таклиф қилишганди. Лекин, мен бунга рози бўла олмасдим. Мен етарли даражада тайёргарлик кўришни ва ўз танамни хавф остига қўйиб таваккал қила олмасдим. Яна бир маротаба хато қила олмайман. Ўз формамга қайтиш учун менга 100 кун керак. Ҳозир машғулотларга зўр берганман. Мухлислар ва ОАВ билан учрашувларим якунланди. Энди Доғистонда 1-1,5 ой шуғулланаман. Кейин эса АҚШга 2 ойлик машғулотларга кетаман", - дейди Хабиб Нурмагомедов.
Ҳавола :
Манба : Allboxing
Фикрлар