UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" сафарда "Ал Шорта" билан дуранг ўйнади 0 22:22Алишер Ғаниев U-23 Жаҳон чемпионати финалига йўл олди! 0 20:22U-23 Жаҳон чемпионати. Алишер Ғаниев ярим финалда, қолганларда эса мағлубият 0 19:25Усмон Тошев - Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи 0 19:00Боб Арум: "Агар Иноуэ Гудменни мағлуб этса..." 0 18:38Олимпиаданинг 6 карра чемпиони саратон билан курашиб келаётгани маълум бўлди 0 18:17Муҳаммад Мокаевнинг Рауль Росасга қарши жанги UFC аралашуви билан бекор қилинди 0 17:50Модрич "Реал" сафида энг кўп ўйин ўтказганлар орасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Биринчи ўринда ким? 0 17:23Нганну Ренан Феррейра билан жангга жароҳат билан чиққани маълум бўлди 0 16:57Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ўйинлари совриндори бўлган ўзбекистонлик спортчи допинг туфайли 3 йилга дисквалификация қилинди 0 16:25"Катта оға". Хамзат Чимаев UFC 308 турнири олдидан Рамзан Қодиров билан учрашди 0 15:55АПЛнинг энг тезкор футболчиси эълон қилинди 0 15:27UFC Камару Усманнинг навбатдаги жанги устида ишламоқда 0 14:59Бивол янгиланган WBC рейтингида нечанчи ўринда қайд этилди? 0 14:32Формула-1. Шарль Леклер – АҚШ Гран-приси ғолиби! 0

21 окт 16:57
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ўйинлари совриндори бўлган ўзбекистонлик спортчи допинг туфайли 3 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон "Rowing&Сanoe" федерацияси спортчиси Холмуродов Шоҳмуроддан мусобақа даврида олинган допинг синамасида спортда тақиқланган "Кломифен" моддаси борлиги аниқланган.

Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1 қоидаси (Тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ва маркерлари спотрчи анализида мавжудлиги)ни бузганлиги сабабли Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 10.2.1 бандига асосан спортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Агар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган", дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, Шоҳмурод Холмуродов ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида Нурислом Тўхтасин ўғли билан биргаликда бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг