UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

17 окт 20:13
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионати яккалик баҳсларидаги иштирокимизни 13 та медаль билан якунладик + ФОТО

Пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бироз аввал ўз тарихида 42-маротаба ташкил этилаётган дунё биринчилигининг яккалик баҳслари якунига етди. Иккинчи кунги беллашувларда 3 та олтин, 2 та кумуш медалини қўлга киритдик. -81 кг вазн тоифаси финалида Ҳикматуллоҳ Тўраев Мусо Собировни мағлубиятга учратиб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Тўраев кумуш медалга сазовор бўлди. 

Рустам Шораҳматов (-100 кг) ва Шоҳруҳ Бахтиёров (+100 кг) ҳам ўз вазнларида Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлишди. Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг) эса ўзи учун янги вазн тоифасида кумуш медалга эга чиқди. Бронза медали учун татамига чиққан Ширинжон Йўлдошева (-70 кг), Муштарийбегим Афзалова (-78 кг) ва Бекмурод Олтибоев (+100 кг) рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 42-Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали билан якунлади.


Ғолиб ва совриндор дзюдочиларимиз:  

Олтин медаль 

-52 кг: Гулҳаё Жўраева

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев  

-100 кг: Рустам Шораҳматов 

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров 


Кумуш медаль 

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-63 кг: Нигина Сапарбаева

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллаев

-81 кг: Мусо Собиров 

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева


Бронза медаль 

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова

-60 кг: Баҳром Ботуров

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг