21 окт 17:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нганну Ренан Феррейра билан жангга жароҳат билан чиққани маълум бўлди
UFC собиқ чемпиони ва PFL'нинг янги чемпионига айланган Фрэнсис Нганнунинг мураббийи Эрик Никсик шогирди Ренан Феррейра билан жангда қовурғасидан жароҳат олганини айтди.
"Бу аввал ҳам содир бўлган. Сирил Ган билан жанг олдидан тизза жароҳати бўлганди бизда. У ўша пайтда ҳам жангдан воз кечмаганди. Албатта, бу турли хил жанглар. Ҳар хил турдаги жароҳатлар.
Муаммо шундаки, бу сафар биз грэпплингга таянганимиз аниқ.
Шифокорлар билан маслаҳатлашгандан сўнг, МРТдан ўтиб, жангга рухсат олдик. Шундан кейин Фрэнсис ҳаммаси яхши бўлишини тушунди. Буларнинг барчасини енгиб, ғалаба қозонишини билди", деди Никсик.
Ҳавола :
Манба : ua.tribuna.com
Фикрлар