UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

21 окт 20:22
Янгиликлар

Спорт курашлари

U-23 Жаҳон чемпионати. Алишер Ғаниев ярим финалда, қолганларда эса мағлубият

Бугун Албаниянинг Тирана шаҳрида спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.

Мусобақанинг илк кунида юнон-рум кураши беллашувлари ўтказилмоқда.

Кун давомида уч нафар ҳамюртимиз гиламга чиқди.

Дастлаб, 72 кг вазнли Аброр Атабаев Пуэрто-Рико вакили Брэндон Наваррони 8:0, озарбайжонлик Руслан Нуруллаевни 3:2 ҳисобида таслим этди. Чорак финал босқичида эса ҳамюртимиз швециялик Жеоржис Барбаносга имкониятни бой бериб қўйди — 2:3.




Самандар Бобоназаров (82 кг) эса саралаш босқичида Венгрия терма жамоаси аъзоси Миклос Киральхазини 8:0 ҳисобида доғда қолдирди. Афсуски, ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида Германия шарафини ҳимоя қилувчи Дени Накаевга 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.



Қувонарлиси, 60 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Алишер Ғаниев дастлаб, германиялик Георгиос Скарпеллони 9:0, кейинроқ руминиялик Денис Михаини 8:0, чорак финал босқичқида эса Украина вакили Богдан Хришинни 11:2 ҳисобида таслим этди.

Эндиликда ҳамюртимиз ярим финал доирасида озарбайжонлик Ниҳад Гулухадега қарши гиламга чиқади. Баҳс 21:00 да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг