UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0 10:59Илгиз Танташевнинг ЖЧ-2026`даги тақдири маълум! 0 10:27SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек ва Алиреза бир хилда очко тўплади, чемпион номини армагедон ҳал қилди 0

30 янв 18:14
Янгиликлар

Футбол

Хави Ўзбекистонга келиши мумкин, "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган бўлди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг саралаш ўйинида ғалаба қозонди.

"Аждарлар" бугун Қаршидаги "Марказий" стадионда Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоасига қарши ўйин ўтказди. 

Мезбонларнинг тўлиқ устунлиги остида кечган ўйинда ўзбек жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олди. 

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, баҳс "Насаф"нинг устунлиги остида бошланди. Бу эса ўз самарасини бермай қолмади. Учрашувнинг 12-дақиқасида Игорь Голбан бурчакдан етказиб берилган зарбани боши билан голга айландира олди. Иккинчи гол ҳам биринчисига ўхшаш бўлди. 49-дақиқада Жасур Ҳасановнинг бурчакдан оширган тўпини кечагина Осиё чемпионатидан қайтиб, жамоа сафига қўшилган Бобир Абдиҳолиқов боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан уч дақиқа ўтиб, 52-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Азизжон Ғаниев ажойиб зарба эвазига орадаги фарқни йириклаштирди. 61-дақиқада рақиб футболчилари жарима майдончаси ичида Ислом Кенжабоевга нисбатан ўйин қоидасини буздилар. Пенальтидан эса Драган Черан унумли фойдаланди ва ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. 86-дақиқада эса рақиб футболчиси тўпни ўз дарвозасига киритиб, автогол муаллифига айланди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса меҳмонлар футболчиси Албан Меҳан гол киритиб, ҳисобни бироз қисқартирди.

Ушбу ғалаба "Насаф"га Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш имкониятини тақдим этди. 

Жамоамиз энди "С" гуруҳидаги ўйинларда иштирок этади. Ушбу гуруҳдан "Персиполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Васл" (БАА) жамоалари ўрин олган. 

Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси таркибида испаниялик футболчи, "Барселона"нинг собиқ аъзоси Хави тўп тепади. У "Насаф"га қарши бўладиган ўйинда юртимизга ташриф буюриши мумкин. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 янв 20:17:14
Абдуазиз
Baribir Nasaf yutadi xudo xoxlasa
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг