UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0

01 июл 14:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хитойлик боксчи Ломаченконинг рекордини янгилаш остонасида

Хитойлик 23 ёшли боксчи Люй Бинь профессионал боксда энг кам жанг ўтказган ҳолда жаҳон чемпиони бўлиш рекордини янгилашга уриниб кўради.

15 июль куни Малайзияда профессионал бокс оқшоми ўтказилиб, марказий жанг 8 вазнда собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Лукас Матиссега қарши рингга кўтарилади. 

Ушбу бокс кечаси доирасидаги жангларнинг бирида биз айтаётган рекорд янгиланиши мумкин. Люй Бинь (1-0, 1КО) биринчи енгил вазнда WBA чемпиони Карлос Канизалес (20-0-1, 16КО)нинг камарини олиб қўйиш учун рингга чиқади. 

Агар Бинь ғалаба қозонса, у ҳолда проф рингда иккита жанг ўтказиб, жаҳон чемпиони бўлган илк боксчига айланади. Ҳозирча рекорд бир йўла икки боксчига тегишли бўлиб турибди. 1975 йили таиландлик Саенсак Муангсурин, 2014 йилда эса украиналик Василий Ломаченко ўзларининг учинчи жангларида жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритишганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг