UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 мар 08:27
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚ коронавирус хавф солаётган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича расмий баёнот билан чиқди

Хабарингиз бор, Хитой давлатида тарқала бошлаган коронавируснинг янги COVID-19 тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда.

Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди.

Ўз навбатида бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа Олимпия ўйинларининг ўтказилишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда эди. Аммо, Халқаро Олимпия қўмитаси кеча расмий баёнот билан чиқиб, Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинлари ўз белгиланган санасида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик турнири учун тайёргарликни давом эттиришлари мумкин.

ХОҚ ушбу қарорни маъқуллашда коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги тахминлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилишга мажбур бўлган.

Япония расмийлари бир неча бор Олимпиада учун бирон-бир хавф йўқлигини айтишган. Кунчиқар юртда ушбу мусобақаларга тайёргарлик учун 12 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 мар 13:45:19
SPRINTERshashist
Манимча бу мусобакага шошмаслик керак
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг