UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

14 май 12:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хуршид Тожибоевнинг проф боксдаги иккинчи жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Рио Олимпиадаси иштирокчиси, ҳозирда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Хуршид Тожибоев навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.

Унга кўра, ҳамюртимиз 18 май куни Даниянинг Орхус шаҳрида ташкил этиладиган жанг оқшомида рингга чиқади. Ўша куни боксчимизга грузиялик Иракли Шариашвили рақиблик қилади. 

Маълумот учун, Тожибоев проф рингдаги илк жангини шу йилнинг 23 март куни Польшада мезбон боксчи Кристоф Роговскига қарши ўтказиб, учинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Иракли Шариашвили эса шу кунгача проф боксда 8 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 маротаба мағлуб бўлган (1 та нокаут). Яна 1 марта эса дурангга эришган. 

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Данияда ташкил этиладиган жанг оқшомида шунингдек бошқа бир боксчимиз, Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг