UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

12 сен 07:34
Янгиликлар

Шахмат

Яна Синдаров - Магнус учрашуви бўлиб ўтди. Бибисарада иккинчи ғалаба!

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Tech Mahindra Global Chess League (GCL) турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Унда ўз таркибига юлдуз шахматчиларни жамлаган олтита жамоа ғолиблик йўлида баҳс олиб бормоқда. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров мусобақанинг бу йилги мавсумида Fyers American Gambits жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Жавоҳирнинг жамоасида қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонлик Ниҳал Сарин, франциялик Марк-Андриа Маурицци ҳамда испаниялик халқаро мастер Сара Ҳадем ҳам бор. Синдаров жамоасининг биринчи —  Icon тахтасида дона сурмоқда.

Tech Mahindra Global Chess League турнирининг навбатдаги куни Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги Fyers American Gambits жамоаси асосий рақиб - Магнус Карлсен бошчилигидаги Alpine Apl Pipers жамоасига қарши баҳс олиб борди. Биринчи доскада айнан Синдаров - Карлсен қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик ва афсуски бу сафар Жавоҳир қора доналарда ўйнаб, номдор рақибига имкониятни бой бериб қўйди. 

Камига россиялик Даниил Дубов ҳам ўз партиясида ҳиндистонлик Видит Гужратҳига ютқазди. Қолган учта партияда дуранг натижа қайд этилди. 

Қозоғистонлик Бибисара Ассаубаева рақибасини мағлубиятга учратган бўлса-да, лекин умумий ҳисобда бу ўйинда Магнус Карлсеннинг Alpine Apl Pipers жамоаси 9:7 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки жамоа кечаги тур олдидан 15 очкодан жамғарган ва қўшимча кўрсаткичларга кўра Синдаров жамоаси пешқадамлигини сақлаб турганди. Кечаги ғалаба эвазига Alpine Apl Pipers 18 очко билан Fyers American Gambits жамоасидан ўтиб кетди. 

Қўшимча кўрсаткичларга кўра қўлга киритди. Ganges Grandmasters жамоаси 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бир кун аввал Синдаров жамоаси билан бирга россиялик таниқли гроссмейстер Ян Непомняший бошчилигидаги Ganges Grandmasters жамоасини йирик 13:5 ҳисобида таслим этганди. Fyers American Gambits жамоаси кечаги мағлубиятдан кейин 15 очко билан учинчи поғонага тушди. 

Бугун 10-тур учрашувлари ўтказилади. Унда Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги Fyers American Gambits жамоаси Cheq Mumba Masters жамоасига қарши баҳс олиб боради. Биринчи доскада Жавоҳир Синдаров франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши дона суради. Рақиб жамоа таркибида Шахрияр Мамедьяров, Владимир Федосеев, Кларисса Йип, Ҳарика Дроновалли ва Бардия Данешвар бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг