UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0

13 фев 15:05
Янгиликлар

Футбол

Япония лигасида дуранглар бекор қилинди

Теглар :  ЯпонияЖей-Лига
Япониянинг Жей-Лигасида 2026 йилги мавсум учун янги қоида тасдиқланди.

Япония профессионал Жей-Лигаси (J1 League) раҳбарияти маҳаллий футболнинг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мусобақада дуранг натижалар бекор қилинганини расман эълон қилди.

Янги қоидаларга кўра, пенальтилар серияси ғолиби икки очко олади, мағлуб бўлган жамоа эса бир очкога эга бўлади. Шу билан бирга, асосий тизим ўзгармайди: асосий вақтдаги ғалаба учун уч очко, мағлубият учун ноль очко берилади.

Ташаббус Япония лигасининг 100 йиллиги муносабати билан маъқулланган. Таъкидланишича, ушбу янгилик фақат 2026 йилги ўтиш мавсумида амал қилади — тақвим ислоҳоти якунлангач, қоида бекор қилиниши режалаштирилган.

Ўзгаришлар Жей-Лиганинг Европа моделига ўтиши билан боғлиқ. Ёздан кейин чемпионат августда старт олади ва май ёки июнгача давом этади. Трансфер ойнаси ҳам Европа билан уйғунлаштирилади — июлдан сентябргача ва январь ойида.

Янги формат аллақачон "Киото Санга" ва "Виссел Кобе" ўртасидаги учрашувда синовдан ўтказилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, шундан сўнг жамоалар пенальтилар сериясига ўтди ва унда "Кобе" футболчилари устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг