UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

25 апр 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Японияда ишлаётган ўзбекистонлик мутахассис: "Олимпиадада мезбон жамоани бошқариш менга қўшимча куч беради"

Ўзбек бокс мактабининг яна бир йирик вакили, ҳозирда Япония терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган мутахассис, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган мураббий, СССР чемпиони Владимир Шин бир қатор масалаларда ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дарҳақиқат, мен ҳозирда Япония терма жамоасининг бош мураббийи ҳисобланаман. Японияликлар билан ишлаётганимга олти ойдан ошди. Умуман олганда, японларни ўзбек боксчиларидан бир нечта фарқи бор. Умид қиламанки, терма жамоани Олимпия ўйинларига яхши тайёрлаб, мусобақада муносиб иштирокларини таъминлай оламиз.

Олимпиадада мезбон терма жамоани бошқариш жуда ҳам маъсулиятли иш. Бундан ташқари, бу менга катта хоҳиш беради, сабаби 60 ёшга кирдим, менга шу ёшимда ҳам ишонишмоқда ва ҳали кераклигимни англашга ҳисса қўшади, менга қўшимча куч беради.

Умуман олганда, Япония ўз уйида ташкил этиладиган Олимпия ўйинларига барча спорт турлари бўйича жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Олимпия маркази бор. У ерда барча терма жамоалар шуғулланишлари учун шароитлар мавжуд. Турар жой, витамин, озиқ-овқат, машғулотлар ўтказадиган зал барчаси мавжуд. Мен жамоам билан ҳам айнан шу марказда машғулот ўтказаман", - деди Владимир Шин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг