24 ноя 09:49
Янгиликлар
Футбол

Йерро яна Испания ФФ спорт директори этиб тайинланди
“Реал” клуби собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро яна Испания футбол федерацияси спорт директори лавозимини эгаллади.
Бу ҳақда Испания ФФ твиттер саҳифасида маълум қилинди. Йерро 2007-2011 йилларда ҳам худди шу вазифада ишлаган эди.
Испания ФФдан кейин Йерро “Малага” жамоасида бош директор, сўнгра “Реал”да Карло Анчелоттига ёрдамчи ва “Овьедо” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият юритганди.
Ҳавола :
Фикрлар