UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

19 дек 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Йилнинг энг яхши жанги, боксчиси, мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум

Теглар :  БоксКлимасУсик
Боксни ёритувчи Америка журналистлар ассоциацияси (BWAA) бир нечта номинация бўйича 2018 йилнинг энг яхшилари бўлиш учун даъвогарларни ошкор қилди.

Сўров якунларига кўра, “Йил боксчиси”, “Йил жанги”, “Йил мураббийи” ва “Йил менежери” номинацияларида 2018 йил лауреатлари аниқланади. 

“Йилнинг энг яхши боксчиси” бўлиш учун биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик, унинг ҳамюрти, енгил вазнда WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Василий Ломаченко, енгил вазнда WBC чемпиони Майки Гарсия, ярим оғир вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби Теренс Кроуфорд (2014 йилда “Йил боксчиси” бўлган), биринчи ярим ўрта вазнда WBO чемпиони Морис Хукер даъвогар бўлиб турибди.

“Йил жанги” номинациясида Деонтей - Луис Ортис, Жарретт Херд - Эрисланди Лара (бирлаштирувчи чемпионлик жанги), Василий Ломаченко - Хорхе Линарес, Алекс Соседо - Ленни Заппавинья, Сауль Альварес - Геннадий Головкин (реванш) жангларидан бири ғолиб бўлади. 

“Йил мураббийи” бўлиш учун Анатолий Ломаченко (“Йил мураббий- 2017”), Жей Диз, Роберт Гарсия ва Деррик Жеймслар даъвогарлик қилади.

“Йил менежери” йўналишида литвалик Эгис Климаснинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Айнан у 2016 ва 2017 йилларда ушбу номинация ғолиб бўлган. Унга бу борада Кит Коннолли, Чепо Рейносо ва Сэм Катковски рақиблик қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг