UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

03 янв 10:41
Янгиликлар

Шахмат

Ёш гроссмейстеримиз Англиядаги турнирда пешқадамлик қиляпти

Англиянинг Гастингс шаҳрида шахмат бўйича анъанавий Мастерс турнири давом этмоқда.

Hastings International Chess Congress фестивалининг энг асосий турнирида 24 давлатдан 84 нафар шахматчи иштирок этяпти. Улар орасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов (2500) ҳам бор. Мастерс турнири швейцарча тизимда 9 партиядан иборат бўлади.

Эътиборлиси, самарқандлик халқаро гроссмейстер 6-турдан сўнг турнир жадвалида 5 очко билан пешқадамлик қиляпти. Воҳидов 6та учрашувдан 4тасида ғалаба қозониб, икки партияда дуранг натижа қайд этди.


Кеча ўтказилган 6-турда Жаҳонгир қора доналарда ўйнаб, хитойлик Йипинг Лоу (2462) билан муросага келди. Ҳамюртимиз турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган. Унинг ҳисобида 5 очко бор. Айнан шунча очкога англиялик гроссмейстер Даниэл Гормалли (2477) ҳам эга бўлиб турибди.

Эътиборлиси, бугун ҳар икки гроссмейстер биринчи доскада ўзаро тўқнаш келишади. Ғолиб шахматчи якунда чемпион бўлиш имкониятини ошириб олади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг