UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

31 июл 16:59
Янгиликлар

Шахмат

Ёш шахматчиларимиз Хитойда ўтган Осиё чемпионатида 18 медални қўлга киритди

Теглар :  Шахмат
Хитойда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ёш спортчиларимиз 8 олтин, 6 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритиб, йигирмадан зиёд давлат терма жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Нуфузли мусобақанинг стандарт шахмат бўйича 11 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларида Умида Омонова 8 очко билан биринчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпиони бўлди. У блиц шахмат бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам 8 очко билан олтин медални қўлга киритиб, рапид йўналишида 5,5 очко жамғарган ҳолда кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Олмос Раҳматуллаев 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Рапид ва блиц йўналишларида эса тенгсиз эканини исботлаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Етти ёшгача қизлар баҳсида қатнашган Афрўзабону Рўзиматова 7 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Унинг блиц йўналишидаги иштироки эса ғалаба билан якунланди – 7 очко ва олтин медаль. Рапид йўналишида 5,5 очко билан иккинчи бўлди.

Ўн беш ёшгача қизлар мусобақасида Ситора Сапарова стандарт шахмат бўйича учинчи ўринни эгаллади. Блиц йўналишида 9 имкониятдан 9 очко, рапид йўналишида етти имкониятдан 6,5 очко жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасида кўтарилди.

Ўн уч ёшгача қизлар баҳсида яна бир шахматчимиз Юлия Хегай ҳар уч йўналишда муваффақиятли иштирок этиб, иккита кумуш ва битта бронза медални қўлга киритган бўлса, 9 ёшгача қизлар ўртасида Зилола Актамова блиц йўналишда 8,5 очко билан биринчи, рапид йўналишда 5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Ўн уч ёшгача ўғил болалар ўртасида Мирфайз Суннатов блиц йўналишида 6,5 очко жамғариб, чемпионатнинг бронза медали билан тақдирланди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг