15 сен 17:28
Янгиликлар
Спорт курашлари
Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов бронза медали учун кураш олиб боради
Қозоғистонда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Аввалроқ -87 кг вазнли юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов мусобақада ярим финалга чиқиб, Олимпиада лицензиясини қўлга киритгани ҳақида хабар қилгандик.
Бироз аввал у ярим финалда венгриялик Виктор Лоринцга қарши жанг қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Қоидага кўра, сўнгги очкони қўлга киритган спортчи фаол деб ҳисобланади ва жанг ғолибига айланади.
Энди Ассакалов бронза медали учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз мусобақа давомида Панама, Туркия, Россия ва Куба вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб келганди.
Фото: Анвар Ильясов
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар