UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

26 май 10:14
Янгиликлар

Футбол

Юрген Клопп: “Реал жуда кучли, аммо ҳали биз билан тўқнаш келмади”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ЕЧЛ финалида “Реал”га қарши баҳсга тайёргарлиги ҳақида гапирди.

“Европа Чемпионлари лигаси финал ўйини бу ҳазилкам беллашув эмас. Ушбу ўйинда жамоангни зафар сари бошлаб тушиш учун машғулотларда ўз билимингни шогирдларингга уқтира олиш шарт. Аммо энг муҳими хотиржамликни сақлаб қолиш шарт. Мен аввалги финал ўйинида жуда эмоцияга берилганим рост. 

Бундай муҳим финалларда иштирок этиш ҳар доим ҳам насиб этавермайди. Мен олдинги финалда иштирок этганимда шуни ҳис қилганман. Ўшанда жудаям кучли рақибимизга қарши фантастик ўйин кўрсата олганмиз. Ўша ўйиндан кейин менда яна бир марта шундай имконият туғилишини ҳис қилганман. Ва менинг йигитларим менга шундай имкониятни тақдим этишди.

Зидан футбол тарихидаги бешта энг яхши футболчидан бири. Мен “Ливерпул”да у “Реал”да ишлаганидан кўпроқ вақт мобайнида ишлаб келаяпман. Аммо у неча марта ЕЧЛни қўлга киритганига эътибор беринг. У туғма жангчи. Биз иккимиз ҳам финалда ва эртага нима бўлишини майдонда кўрамиз.

Бу каби беллашувларда тажриба жуда муҳим. Ўйиндан олдин ташаббус “Реал” томонида. Аммо ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. “Реал” жуда кучли рақиб. Аммо улар ҳали биз билан тўқнаш келишмади.

Биз финалдамиз, чунки биз “Ливерпул”миз. Бунақа ўйинларда ўйнаш жамоанинг “қон”ида бор. Улар катта ғалабаларга ўрганишган. 

Бу мавсум Муҳаммад Салоҳ учун дарҳақиқат ажойиб ўтди. Кейиннги бир неча йил унинг Роналду ёки Месси даражасига чиқа олишини кўрсатиб беради. Эртанги баҳс олдидан бир қатор футболчиларимиз асабийлашишади. Бу нормал ҳолат. Бу шунчаки ўйин.  Аммо ўта муҳим ўйин. 

Ғалаба учун ҳар иккала жамоага омад оз бўлса ҳам лозим бўлади. Майдонда рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш лозим. Биз ўзимизнинг имкониятларимизни биламиз ва бундан мамнунмиз”, дейди Клопп.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг