UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 сен 09:18
Янгиликлар

Дзюдо

13 та медаль билан Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган дзюдочиларимиз Ватанга қайтишди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам юртимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида делегациямизни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосарлари Зафар Қаҳрамонов, Атабек Исмаилов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди. 

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медаль билан 17 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Икки кун давомида Корея заминида 7 бор давлатимиз мадҳияси янграб, миллий ғуруримиз ҳисобланган байроғимиз баланд кўтарилди. 

Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Олтин медаль соҳиблари

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова 

-60 кг: Муродил Муродиллаев 

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов

-70 кг: Барчиной Қодирова 

-78 кг: Ширинжон Йўлдошева 

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов 

-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов 


Кумуш медаль совриндорлари

-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев

+100 кг: Фазлиддин Рафиков


Бронза медаль совриндорлари

-52 кг: Муҳайё Аҳматова 

-57 кг: Деспина Бочкова 

-81 кг: Мардон Равшанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг