UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

27 дек 21:39
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ҳамда эркаклар ўртасида Рапид ва Блиц йўналишлари бўйича FIDE Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун дунё биринчилигининг иккинчи куни рапид бўйича яна 4 та тур учрашувлари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 4 та партиядан 3 тасида ғалаба ва 1 тасида дуранг натижа қайд этди. Бугунга белгиланган сўнгги 9-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. 

Бу билан Нодирбек 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринга кўтарилиб олди. Абдусатторов кечаги кунни 3,5 очко билан 55-ўринда якунлаган эди. Бугун у 6-турда бироз кутилмаганда бельгиялик гроссмейстер Даниэль Дарда билан дуранг ўйнади. Кейин эса кетма-кет америкалик Эндрю Хонг, испаниялик Максим Чигаев ва амалдаги тож соҳиби Гукеш Доммараджуни таслим эта олди.

Бугунги беллашувлардан сўнг FIDE байроғи остида ўйнаётган ва Магнус Карлсенга ҳозирча ягона мағлубиятни айнан бугун тақдим этган россиялик Владислав Артамьев 7,5 очко билан пешқадамлик қиляпти. АҚШ вакили Ханс Ниеманн ҳисобида ҳам 7,5 очко бор. Карлсен 7 очко билан кучли учликка якун ясаган. Тўртичи ва бешинчи ўриндаги Алексей Сарана ҳамда туркиялик Ягиз Эрдогмус ҳисобида ҳам 7 очкодан бор. 

Эртага рапид баҳслари давом эттирилади ҳамда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг